Forbes журнали президент маъмурияти ва ҳукумат аъзолари томонидан тақдим этилган даромадлар декларацияси асосида Кремль ва Оқ Уйдаги энг бой оилалар рўйхатини тузди, дея хабар беради Meduza.
Унга кўра, Приволожский федерал округи президентнинг вакили Игорь Комаров ва унинг турмуш ўртоғи биринчи ўринни эгаллаган. Комаровнинг йиллик даромади 657,3 миллион рублни, унинг рафиқасиники — 2,1 миллион рублни ташкил қилган.
Россия Бош вазирининг ўринбосари ҳамда президентининг вакили Юрий Трутневнинг оиласи иккинчи ўриндан жой олган. Трутнев 538,4 миллион рубль миқдоридаги даромад, унинг рафиқаси эса 2,1 миллион рубль даромадини декларация қилган.
Учинчи ўринни Россиянинг саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва унинг хотини Наталя эгаллаган. Мантуров 2018 йилда 443,4 миллион рубль, унинг турмуш ўртоғи пластик жарроҳ эса 7,7 миллион рубль даромад олган.
Тўртинчи ўрин Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва Татьяна Навкага тегишли. Песковнинг даромади 12,79 миллион рублни ташкил қилган. Навка 218,6 миллион рубль даромадини декларация қилган — бу эса президент маъмурият ва ҳукумат аъзолари хотинлари орасида энг юқори саналади.
Изоҳ (0)