Испаниялик ҳужумчи Рауль де Томас янги мавсумда «Реал» сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Агарда клуб янги ҳужумчи сотиб олмайдиган бўлса, 24 ёшли футболчи келаси мавсум Бенземанинг ўринбосари сифатида фаолият олиб боради. Буни мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Де Томас ҳозирда иккинчи мавсумни «Райо Вальекано»да ижара асосида ўтказяпти. У жорий мавсум Ла Лига доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бир йил аввал эса у Сегундада (Ла Лигадан кейинги ўринда турувчи лига) 32 та беллашувда 24 та голга муаллифлик қилди ва «Райо Вальекано»нинг Ла Лигага қайтишига ёрдам берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)