«Реал Мадрид» раҳбарияти жамоа аъзоси Гарет Бэйлни сотиб юборишни режалаштирмоқда.
AS’нинг хабар беришича, Мадрид клуби уэльсликни 130 миллион еврога баҳоламоқда, лекин шартнома нархини пасайтиришга тайёр. «Реал» футболчининг нархи ва маоши юқорилиги сабаб фақатгина 4 ёки 5 та клуб таклиф билан чиқади деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари «Қироллик клуби» 29 ёшли футболчини ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлган Поль Погба («Манчестер Юнайтед») ҳамда Кристиан Эриксенга («Тоттенҳэм») алмаштириши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл жорий мавсум Ла Лига доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)