• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фарзандларимиз бу бинода тарбияланаётганидан қўрқамиз». Шаҳрисабзда 1940 йилда қурилган боғча болалар ҳаёти учун хавфли ҳолатга келиб қолган

    «Дарё»га келиб тушган навбатдаги мурожаатга кўз югуртирганимизда, ота-оналар ҳасратидан чанг чиқади. Мурожаат матнида шундай мисралар бор: «1940 йилда қурилган «авария» ҳолатидаги боғчада тарбияланаётган болаларимиз тақдири бизни ўйлантирмоқда...».

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири вазиятни ўрганиш мақсадида Шаҳрисабз туманининг «Чоршанбе» қишлоғида жойлашган 8-сонли мактабгача таълим муассасасига йўл олди.

    Фото: «Дарё»

    — Қурилганига 80 йил бўлган 35 ўринли боғчамизда 75 нафар бола таълим-тарбия олмоқда, — дейди мурожаатчи ота-оналардан бири Фотима Турсунова. – Ўтган давр мобайнида боғча бирор марта ҳам таъмирланмаган. Машғулот хоналари қоронғи, зах ва болаларимиз ҳаёти учун жуда хавфли ҳолатга келиб қолган. Ушбу муаммони ечиш учун 5 йилдан бери мутасаддилар эшигини қоқамиз. Аммо фойдаси бўлмаяпти. Ҳеч ким эътибор қаратмайди.

    Ота-оналарнинг айтишича, боғча девори хом ғиштдан иборат бўлиб, том қисмига плита ётқизилган. Ёмғирдан зарар кўрган деворлар қулаб тушиш арафасида.

    Фото: «Дарё»

    — Хом ғиштдан қурилган боғча девори нам тортиб қолганлиги боис ҳам томига ёпилган плита бизни хавотирга солмоқда, — дейди Гулчеҳра Иботова. – Фарзандларимиз тақдири бизни ўйлантиряпти. Қўрқамиз шу бинода тарбияланаётганидан.

    Ҳудудда яшовчи аҳоли вакилларининг сўзига кўра, улар муаммога ечим излаб туман мактабгача таълим бўлими ва туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган.

    Фото: «Дарё»

    — Туман мактабгача таълим бўлими ва ҳокимиятга бир неча маротаба мурожаат қилдик, — дейди Гулҳайё Тўраева. – Аммо ҳар сафар «қилиб берамиз» дейишдан нарига ўтишмайди. Кун сайин боғча биноси болалар ҳаёти учун хавфли ҳолатга келиб қолмоқда.

    Боғча тарбиячиси Дилсўз Валиева ёмғирли кунларда боғча тарбиячилари болаларни қўйиб, чакки ўтган жойларни тозалаш билан андармон бўлишини айтмоқда.

    — Агар ёмғир ёғса, ҳамма жойдан чакки ўтади. Ҳатто ичкарига ҳам лой оқиб тушади, — дейди Дилсўз Валиева. – Биз тарбиячилар болажонларни қўйиб, чакки ўтган, лой тушган жойни тозалаш билан овора бўлиб қоламиз.

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, ҳудудда боғчага талаб шу қадар кўпки, жой етишмаса-да ота-оналарнинг ўзи битта каравотга 2 нафар бола ётишига ҳам рози бўлган.

    Фото: «Дарё»

    — Боғча тарбиячилари болаларимиз билан жуда яхши ишлашлари боис ҳам «майли битта каравотга 2 нафар бола ётса ҳам фарзандимга шу боғчадагилар таълим-тарбия беришсин» деганмиз, — дейди ота-оналардан яна бири Феруза Мусурмонова. – Мутасаддиларга борсак, боғча талабга жавоб бермайди «ёпамиз» дейишади. Боғчани ёпиб қўйишса, бизнинг фарзандларимиз нима қилади? Ҳудудимиздаги кўпчилик ота-оналар ишлайди. Шунинг учун ҳам боғчага эҳтиёжимиз катта.

    Феруза Мусурмонова.

    Феруза Мусурмонова.
    Фото: «Дарё»

    Ота-оналар ва боғча тарбиячилари «Дарё» мухбири билан суҳбат давомида 2018 йил боғчага янги жиҳоз ва мебеллар келтирилгани, бироқ боғча талаб даражасида бўлмагани боис, қайтариб олишганини билдирмоқда.

    — Боғчамизга 2018 йил ёз ойида янги жиҳоз ва мебеллар олиб келишди, — дейди ота-оналар ва боғча тарбиячилари. – Аммо боғчамиз эски бўлгани учун талабга жавоб бермайди деб, жиҳозларни қайтариб олиб кетишди.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу боғчада 30 йилдан бери меҳнат қилиб келаётган Сабоҳат Маҳматқулованинг маълумот беришича, ўтган йиллар давомида боғча бирор марта ҳам таъмирланмаган. Ҳар йили боғча ишчилари ўзи пул йиғиб, таъмирлаш ишларини олиб боради.

    Боғча мудираси Сабоҳат Абдуназарова тарбиячиларнинг боғча таъмирланмаганлиги тўғрисидаги гапини тасдиқлаб, фақатгина 2015 йил боғча ҳожатхонаси қулаб тушгандан сўнггина 20 миллион сўм маблағ ажаратилганлигини айтди.

    Сабоҳат Абдуназарова.

    Сабоҳат Абдуназарова.
    Фото: «Дарё»

    — 2015 йил ҳожатхонамиз қулаб тушди, — дейди Сабоҳат Абдуназарова. – Ўшанда 20 миллион сўм маблағ ажратишди. Ҳақиқатдан ҳам ўтган йиллар давомида боғча бирор марта ҳам таъмирланмаган.

    Боғча мудирасининг маълумот беришича, мазкур «Чоршанбе» қишлоғидаги 8-сонли болалар боғчаси ва «Чорқи» қишлоғидаги филиалида жами 150 нафар бола тарбияланади. Асосий бинода 75 нафар, филиалда 75 нафар. Журналистик суриштирувларимиз давомида биз билан суҳбатда бўлган ота-оналардан Гулида Раҳимова, Умида Бойматовалар қўшни қишлоқда яшашса-да, фарзандларини айнан шу боғчага олиб келишларини билдирмоқда.

    — Боғча тарбиячилари яхши таълим-тарбия беради, — дейди 9–10 километр масофадаги қўшни қишлоқдан келувчи ота-оналар Умида Раҳимова ҳамда Умида Бойматовалар.

    Умида Бойматова.

    Умида Бойматова.
    Фото: «Дарё»

    — Боғчамиз аҳволи ёмон эканлигини, талабга жавоб бермаслигини туман ҳокимлигига ҳам айтганмиз, — дейди мактабгача таълим бўлими мудири Дилором Имомова. – Шу боисдан ҳам ҳокимимиз келган пайти, ушбу боғча аҳволи қониқарли эмаслигини, шунинг учун ҳам боғчани тезда ёпиш кераклиги ҳақида топшириқ берган. Ёпамиз десак, ота-оналар «фарзандларимиз қаерга боради» деб қаршилик кўрсатишмоқда. Уларнинг гапига кўнадиган бўлсак, фарзандларимиз ҳаётини хавф остида қолдирамиз-ку.

    — Туман ҳокими аҳволимизни кўргач, тезда бу боғчани ёпиб, ёнимиздаги мактабга кўчишимиз кераклигини айтди, — дейди боғча мудираси Сабоҳат Абдуназарова. — Аммо кўчиб ўтганимиздан сўнг, ўқитувчилар ва туман халқ таълими норозилиги билан яна эски биномизга қайтдик.

    Фото: «Дарё»

    Дилором Имомованинг маълумот беришича, туман ҳокими ташаббуси билан 2019 йилнинг январь ойида ҳудудда жойлашган 30-умумтаълим мактабининг ўз вақтида боғча учун дея қурилган, 120 ўринли бўш биносини боғчага олиб беришган. Аммо Халқ таълими вазирлигининг эътирози билан иш тўхтаган.

    30-мактабнинг бўш турган 120 ўринли биноси.

    30-мактабнинг бўш турган 120 ўринли биноси.
    Фото: «Дарё»

    — Туман ҳокими боғча аҳволини кўргач, тезда ёпиш кераклигини, боғча учун эса бошқа ҳудуддан жой топиш лозимлигини айтди, — дейди Дилором Имомова. – Шунинг учун ҳам ҳудудда жойлашган 30-умумтаълим мактабининг бўш турган ва ўз вақтида боғча учун қурилган 120 ўринли биносини олиб, боғча болаларини кўчирмоқчи бўлдик. Ҳатто боғчани кўчирдик ҳам. Аммо мактаб ўқитувчиларининг қаршилигига учрадик.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ҳудудда жойлашган 30-умумтаълим мактаби 1076 ўринли бўлиб, айни кунда мактабда 700 нафарга яқин бола бир «смена»да таҳсил олади. Ҳудуд аҳолисининг гувоҳлик беришича, мактабнинг 120 ўринли биноси ҳақиқатдан ҳам бўш бўлган. Аммо туман ҳокимлигининг боғчани кўчириш ташаббусидан кейин, мактаб раҳбарияти бўш бинога кутубхона ташкил этган. Холбуки, мактаб кутубхонаси алоҳида бинода жойлашган.

    Фото: «Дарё»

    Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими мудири Шуҳрат Рўзиев бинодан фойдаланишга рухсат бериши учун вазирлик рухсати кераклигини айтмоқда.

    — Ҳақиқатдан ҳам 1076 ўринли 30-сонли умумтаълим мактабида 700 нафар ўқувчи таҳсил олади, — дейди Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими мудири Шуҳрат Рўзиев. – Аммо бинодан фойдаланишга рухсат беришимиз учун Халқ таълими вазирлигининг рухсати керак-да. Майли рухсат олишса, фойдаланишсин. Биз топшириқни бажарадиган ходиммиз.

    Боғча биносининг орқа томони.

    Боғча биносининг орқа томони.
    Фото: «Дарё»

    Боғча маъмурияти ва ота-оналарнинг қўшимча қилишича, ҳудуддаги тез ёрдам биноси аслида боғча учун қурилган бўлиб, бундан 2 йил илгари туман тиббиёт бирлашмаси балансига олинган. Ва айни кунда тез ёрдам биноси сифатида фойдаланиб келинмоқда.

    Туман мактабгача таълим бўлими масъули Дилором Имомова ушбу ҳудудда касб-ҳунар коллежи ҳам жойлашгани, айни кунда коллеж ётоқхонаси ҳам бўш ва фойдаланилмаётганлигини айтмоқда. Имомовага кўра, масъуллар коллеж ётоқхонасини беришларини сўраб ҳам мурожаат қилишган. Аммо бунга алоқадор бошқармалар ҳозирча рухсат беришмаган.

    Фото: «Дарё»

    — Ёнимиздаги коллеж ётоқхонасини ҳам сўрадик, мактабнинг бўш турган биносига киришга ҳаракат қилиб кўрдик, ҳатто тез ёрдам биносини ҳам олишга уриндик, — дейди Дилором Имомова. — Бироқ фойдаси бўлмаяпти-да. Туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлими бу ишга астойдил киришган. Аммо бу масала туман миқёсида ҳал бўлмаяпти-да. Вилоятдаги масъул раҳбарлар ҳам бу ишга кўмаклашишса мақсадга мувофиқ бўларди.

    Шаҳрисабз туманининг «Чоршанбе» қишлоғидаги 8-сонли боғча муаммосини омма эътиборига ҳавола қилишдан мақсад, мутасаддиларнинг ушбу жиддий масалага ўз вақтида эътибор қаратишларини истаганимиздан. Бинобарин ушбу даргоҳда 75 нафар қора кўз таълим-тарбия олаётган экан, ҳеч кимсанинг ушбу фарзандлар ҳаётини хавф остида қолдиришга ҳаққи йўқ...

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» таҳририяти доимгидек мутасаддилар ҳаракатини кузатади.

    12.04.2019, 12:10   Изоҳ (0)   24586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жондор-Қоракўл трассасида Туркия юк машинаси ағдарилиб кетди (фото)

    12.04.2019, 10:53

    Тарихий сурат: Шароф Рашидов ва Юрий Гагарин

    12.04.2019, 10:32

    Молия вазирлиги йилнинг биринчи чорагида 70 млрд сўмлик ноқонуний харажатларни аниқлади

    12.04.2019, 09:33

    Меҳнат инспекцияси Андижонда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолатини текширмоқда

    12.04.2019, 08:20

    «Биз ҳамон шок ҳолатидамиз»: Жасур Иброҳимовнинг онаси ва адвокати Ислом Тўлагановнинг озодликка чиқарилиши ҳақида

    11.04.2019, 22:35

    Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг жорий йилги барча битирувчилари иш билан тўлиқ таъминланди

    11.04.2019, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.