10 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида Массимилиано Аллегри қўл остидаги Туриннинг «Ювентус» клуби «Аякс» майдонига сафар қилди.
Беллашувнинг 45-дақиқасида туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду Жуау Конселу узатган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 2-бўлимнинг дастлабки дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Давид Нерес ҳисобни тенглаштирди (1:1). Шу тариқа жамоалар дурангга имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 17 апрель куни Турин шаҳрида бўлиб ўтади.
ЕЧЛ
1/4 финал баҳслари
10 апрель, чоршанба
«Аякс»—«Ювентус» 0:1
Голлар: 0:1 — 45 Роналду, 1:1 — 46 Нерес«Аякс»: Онана, Велтман, Де Лигт, Ван Де Бек, Нерес, Тадич, Блинд, Шёне (Эккеленкамп, 75), Де Йонг, Зиёш, Тальяфико
«Ювентус»: Шенсни, Сандро, Бонуччи, Ругани, Канселу, Матюиди (Дибала, 75), Пьянич, Бентанкур, Роналду, Бернардески (Ҳедира, 90+3), Манжукич (Дуглас Коста, 60)
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (41), Де Йонг (55), Шёне (71), Пьянич (83), Эккеленкамп (90+3)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)