Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашди, бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, ҳамкорликнинг истиқболлари ва бўлажак Ўзбекистон – Қозоғистон учрашувлари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)