Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд делегацияси Хитойга ташрифи дастури доирасида Хэнан провинциясининг Чжэнчжоу шаҳрида ўтказилаётган «Бир камар, бир йўл» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумида иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокими

Фото: Самарқанд вилояти ҳокими

12 та давлат расмий вакиллари ва 400 нафарга яқин ишбилармон иштирок этаётган мазкур форумда Самарқанд вилояти инвестиция, савдо-экспорт ва туризм салоҳияти ёритиб берилди. Самарқанд ҳақидаги маъруза ва тақдимот форум иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Делегация аъзолари хорижий компания вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Делегация энди ўз фаолиятини Шандун провинциясининг Цзинань, Шоугуань ва Циндао шаҳарларида давом эттиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
Пентагон АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий можаро бошланиши эҳтимолини баҳолади