Африка қитъасидаги энг бой одами сифатида тан олинган нигериялик тадбиркор Алико Данготе ўзига ўзининг бойлигини исботлаганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, у қачонлардир ҳақиқатан ҳам бой эканига ишонч ҳосил қилиш учун ҳисобидан 10 миллион долларни ечиб олган.
«Бизнес бошланганида, мақсад— биринчи миллионни топиш бўлади. Аммо тахминан бир йил ўтиб, менинг бойлигим 12-13 миллиард доллардан ошгач, мен уларни шунчаки қоғозда ёзилган рақамлар деб ҳисоблардим», — дейди Данготе.
Ўшанда у банкка бориб, ҳисобидаги маблағнинг бир қисмини ечиб олди. Шундан кейин у пулини машинасининг юкхонасига жойлаштирди ва уйга етиб келгач, юкхонани очиб уларга қаради. Уларнинг ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиб, кейинги куни миллиардер уни банкка қайтариб топширган.
Изоҳ (0)