9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг «Манчестер Сити»га қарши кечган дастлабки учрашувида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жароҳатланди (1:0).
Беллашувнинг 56-дақиқасида 25 ёшли ҳужумчи «Манчестер Сити» аъзоси Фабиан Делф билан тўқнашувдан сўнг майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Кейн ўнг оёқ тўпиғини жароҳатлаб олди.
Англиялик футболчи шифокорлар ёрдамида дарҳол кийинишхонасига йўл олди. Унинг ўрнига Лукас Моура захирадан майдонга тушди. Маълум бўлишича, Кейн энди мавсум якунига қадар майдонга туша олмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн Англия чемпионатининг 22-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда ҳам жароҳат олганди. Ўшанда «шпорлар» «манкунианлар»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)