Вилоят марказидан 107 км узоқликда жойлашган Қизириқ тумани «Этимқум» маҳалласида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуратовлар ҳамда вилоят ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Перзидент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, қабулда иштирок этган 152 нафар фуқаронинг турли масалаларга оид 199 та мурожаатлари қабул қилинди ва бу мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Қўшимча муддат талаб этилган мурожаатлар назоратга олиниб, қисқа муддатларда ҳал этиб бериш юзасидан мутассади ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига топшириқлар берди.
Туманнинг «Бағрикенг» маҳалласида яшовчи Камола Шобердиева ва турмуш ўртоғи Баҳодир Сапаровлар 2008 йилдан буён 3 нафар фарзандига расмий никоҳдан ўтмаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олишмаган. Бу мурожаат туман ФҲДЁ бўлими билан бирга ўрганилган ва уларга расмий никоҳ расмийлаштирилиб, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар сайёр қабул жараёнида топширилди.
Шунингдек, «Кармаки» маҳалласида яшовчи Мақсуда Ўрозова йиллар давомида «Микрокредитбанк»нинг туман филиалига янги иш ўринларини яратиш мақсадида тикувчиликни ривожлантириш учн кредит ажратишларини сўраб келган, аммо унинг мурожаати қаноатлантирилмаган. Унинг мурожаат қабул жараёнида атрофлича ўрганилиб, «Микрокредитбанк» туман филиали томонидан фуқарога қонуний тартибда 7 млн. сўм кредит маблағи 5 апрель куни чиқариб берилиши кафолатланган.
Изоҳ (0)