Ҳиндистон Ливиядаги тинчликпарвар кучларнинг барчасини Триполидаги можаронинг кучайиб бораётгани сабабли эвакуация қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Ливия пойтахтида Ҳиндистон полициясининг 15 нафар ҳарбийси қолаётган эди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Twitter’ида маълум қилган. «Ливиядаги вазият кескин ёмонлашди», — деб ёзади вазир.
Қўшма Штатлар куни кеча хавфсизлик мақсадида Ливиядаги контингентинининг жойини алмаштирган.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Маршалл Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия Миллий армияси Триполи шаҳрига ҳужум қилган. Хафтар армияси Триполи жануби-ғарбий қисмида бир нечта ҳудудларни эгаллаб олган.
Изоҳ (0)