Ўзбекистонда авиачипталарни қидирувчи Шарқий Европадаги йирик интернет-қидирув тизими — Aviasales ишга туширилди. Бу ҳақда Spot хабар беради.
«Ўзбекистонда электрон тижорат бозори Россия ва Қозоғистондан кўра икки баробар тезроқ ўсмоқда, экспертлар деярли 50 фоиз деб баҳоламоқда. Бу биз учун ҳаракат қилиш кераклигига аниқ бир сигнал», — дейди янги компаниянинг йўналишлар ривожи бўйича директори Ярослав Степанюк.
Aviasales Ўзбекистонга мослаштирилган сервислар орасида саёҳат қилиш учун энг яхши вақтни танлашга имкон берувчи «Паст нархлар тақвим»ини қайд этади: тақвим тўғри сана танлашда ёрдам беради.
Бундан ташқари, сервис қачон чипта сотиб олиш кераклигини ҳам «тушунади». Парвоз нархи ўзгариб туриши мумкин. Aviasales маълумотларни таҳлил қилиб, фойдаланувчиларга авиачипталарни ҳозир банд қилиш ёки бироз кутиш кераклигини билдиради.
Чипталарни қидиришни Telegram’даги ботларга ишониб топшириш мумкин. Йўналиш ва чегирма миқдорини белгилаш учун фақат бир нечта буйруқ кифоя, қолганини тизимнинг ўзи амалга оширади.
Aviasales — Шарқий Европадаги йирик чипталар интернет-қидирув тизими бўлиб, МДҲ бозорларида фаол ривожланмоқда. 2019 йилда Forbes компания қийматини 196 миллион долларга баҳолади.
Изоҳ (0)