7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида куннинг дастлабки ўйинида Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида олмалиқликлар аъзоси Зафар Полвонов Жасур Ҳасанов узатмасини голга айлантирган бўлса, 32-дақиқада Дилшод Жўраев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Зафар Полвонов дублга эришди (3:0). 46-дақиқага келиб «Қўқон-1912» ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов пенатидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди (3:1). 72-дақиқа эса фарғоналиклар дарвозаси томон ҳам пенальти белгиланди. Ундан Дилшод Жўраев унумли фойдаланиб, дубл қайд этди. Ўйиннинг 75, 79 ҳамда 90-дақиқаларида Зафар Полвонов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва пента-трикка эришди (7:1).
Қайд этиш жоиз, баҳсда Қўқон клуби аъзолари Иқбол Маликжонов (27) ва Ойбек Рустамов (71) ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.
Суперлига
3-тур баҳслари
7 апрель, якшанба
ОКМК—«Қўқон-1912» 7:1
Голлар: 1:0 — 10 Зафар Полвонов, 2:0 — 32 Дилшод Жўраев, 3:0 — 38 Зафар Полвонов, 3:1 — 56, пенальти, Мурод Холмуҳамедов, 4:1 — 72, пенальти, Дилшод Жўраев, 5:1 — 75 Зафар Полвонов, 6:1 — 79 Зафар Полвонов, 7:1 — 90 Зафар ПолвоновОКМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Зафар Полвонов, Зоҳир Пиримов, Муроджон Тошматов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Ҳасанов (Санъат Шихов, 80), Мирёлуб Костич (Шерзод Файзиев, 76), Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Бобур Йўлдошев
«Қўқон-1912»: Боян Кнежевич, Муҳаммаданас Ҳасанов (Авазхон Маматхўжаев, 76), Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Эсонқулов, Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов (Милош Николич, 46), Иқболжон Маликжонов, Темур Усмонов (Шаҳбоз Эркинов, 46), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳамедов
Огоҳлантиришлар: Иқбол Маликжонов (20), Камрон Саидазимов (87)
Четлатишлар: Иқбол Маликжонов (27), Ойбек Рустамов (71)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)