• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Бахшичиликни сақлаб қолиш учун бугун ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлади. Келгуси авлод, тарих бизни кечирмайди

    Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари Термизда ўз ишини бошлаган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилаётган ушбу санъат байрамида дунёнинг 74 та давлатидан 160 нафардан ортиқ киши қатнашмоқда. Улар орасида халқаро тузилмалар ва ҳукуматлар вакиллари, атоқли маданият арбоблари, фольклор санъати намояндалари, ОАВ ходимлари бор. Президент уларни самимий қутлади.

    «Инсоният яратган бебаҳо маданият дурдоналари энг аввало ҳар қайси миллатнинг фольклор санъатида мужассам топгани ҳаммамизга яхши маълум. Турли халқларнинг миллий ўзлигини, уларнинг тили ва ҳаёт тарзини, анъана ва урф-одатларини ифода этадиган бахшичилик санъати умумбашарий маданиятнинг узвий қисми сифатида барчамиз учун қадрлидир.

    Айни вақтда ҳозирги глобаллашув даврида, тижорат воситасига айланган ‘оммавий маданият’, шоу-бизнеснинг салбий таъсири тобора кучайиб бораётган мураккаб замонда ҳар қандай миллий маданиятнинг булоғи бўлган фолклор санъатига эътибор ва қизиқиш, афсуски, сусайиб бораётгани ҳам сир эмас.

    Мана шундай ноёб ва буюк санъат бугунги кунда шунчаки маданий ёдгорлик намунасига айланиб, кўп жойларда унутилиб кетаётгани, ҳимоя ва муҳофазага муҳтож бўлиб тургани — бу ҳам давримизнинг аччиқ ҳақиқатидир. Бу ҳақиқат ушбу гўзал ва бетакрор санъатнинг чинакам фидойилари сифатида сиз, азизларни ҳаммадан кўра кўпроқ ташвишга солаётганига ишонаман.

    Биз халқ ижодиётини, турли ўлкаларда бахши, жиров, оқин, манасчи, шоир, ошиқ каби номлар билан аталадиган, ўз тимсолида ҳам шоирлик, ҳам созандалик, ҳам хонандалик маҳоратини мужассам этадиган инсонларнинг нодир истеъдодини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Бугун ўз ишини бошлаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали айни шундай улкан ва муҳим мақсадга қаратилганини алоҳида таъкидламоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев.

    Президентга кўра, бу борада, аввало, бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш, уни миллий маданиятнинг ўзига хос «ташриф қоғози»га айлантириш учун биргаликда жиддий иш олиб бориш керак.

    Хусусан, бахшичилик соҳасида шаклланган ижодий мактаблар, «устоз — шогирд» анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш, бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш, маданият ва санъат муассасалари қошида бахшичилик тўгараклари ташкил этиш, бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш, тўй-томошалар, турли байрам ва маданий тадбирларда уларнинг доимий иштирокини таъминлаш, шу йўналишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, бахшичилик санъатини кенг тарғиб этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш, фолклор асарларининг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш мақсадга мувофиқ.

    «Агар биз бу ноёб санъатни сақлаб қолиш учун бугун барчамиз биргаликда ҳаракат қилмасак, эртага, афсуски, кеч бўлади, келгуси авлодлар, тарих бизни кечирмайди», деди давлат раҳбари.

    Шавкат Мирзиёев бу борада Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

    Мамлакатда халқ ижодиётини асраб-авайлаш ва юксалтириш мақсадида машҳур «Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги кенг нишонланди. Бу улуғ бадиий обида шарафига муҳташам ҳайкал ўрнатилди. Самарқанд шаҳрида атоқли бахшилар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси бунёд этилди. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони таъсис қилинди.

    Термиз шаҳрида янги ташкил этилган бахшилар мактабида, республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида юзлаб ёшлар миллий фолклор санъатини ўрганмоқда. 100 томлик «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» мажмуаси нашр этилмоқда. Унинг 59 жилди айнан халқ достонларидан иборат. Шунингдек, кўп томлик «Қорақалпоқ фольклори» тўплами ҳам чоп этилди.

    Бахши-шоирлар томонидан ижро этилаётган асарларни ёзиб олиш, уларни илмий ўрганиш ишлари мунтазам давом этмоқда. Соҳага оид китоб ва альбомлар, фильмлар ва телекўрсатувлар яратилмоқда. Бахшилар халқаро кўрик-танловларда, хорижий давлатларда ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунларида муносиб иштирок этмоқда.

    Шавкат Мирзиёев фестиваль ва унинг доирасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция ишига муваффақиятлар тилади.

    07.04.2019, 09:39   Изоҳ (0)   23083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДСҚ: Шайхонтоҳур тумани солиқ ходимлари ёппасига ишдан бўшатилмаган

    07.04.2019, 08:45

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўз тизимида «коррупцияга қарши уруш» эълон қилди

    06.04.2019, 23:56

    Тошкентда 7 апрель куни автомарафон ўтказилади. Айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

    06.04.2019, 23:35

    Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» сайилгоҳида ёшлар фестивали ўказилди (фото, видео)

    06.04.2019, 22:33

    Шавкат Мирзиёев Султон Саодатни Бухорий, Термизий мақбараларидек катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича кўрсатма берди

    06.04.2019, 22:13

    Қашқадарёдаги кўчки оқибатида ишдан чиққан темирйўл тўлиқ қайта тикланди

    06.04.2019, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.