• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўз тизимида «коррупцияга қарши уруш» эълон қилди

    Адлия вазирлиги ўз тизимида коррупцияга қарши «уруш эълон қилди», яъни иллатнинг туб илдизига болта уриш учун амалий ҳаракатларни бошлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Хусусан, 2018 йилда нотариат тизимида юзага келаётган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун тўловларни (давлат божи, герб йиғими ва пуллик хизмат) электрон мобил иловалар (UPAY, Click, PAYME) орқали тўлаш, автоматик тарзда хизматлар учун нархларни шаклантириш тизими жорий этилди.

    Шунингдек, «сирли мижоз» рейдлари ўтказилиб, унда аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича жиддий чоралар кўрилди ҳамда бу ҳақда кенг жамоатчиликка маълум қилинди.

    Масалан, Давлат хизматлари Агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2019 йил 1 апрель ҳолатига жами 1 318 та «сирли мижоз» ҳамда 7 732 та профилактика тадбирлари ўтказилди. Натижада ДХМ ходимларининг 621 таси огоҳлантирилди, 116 тасига хайфсан, 63 тасига жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди ҳамда 68 таси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

    Нотариат ходимларининг ҳалол ва тўғри ишлашдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида нотариусларга ўзлари томонидан ундирилган пуллик хизматнинг 80 фоизигача миқдорида рағбатлантириш бўйича устамалар бериб келинмоқда.

    Бундан ташқари, аҳоли ва ходимлар ўртасида коррупцияга қарши тарғибот ишлари қизғин олиб борилмоқда. «Биз коррупцияга қаршимиз!» мегатанлови, «Коррупция — тараққиёт кушандаси» иншолар танлови шулар жумласидандир.

    Давлат хизматлари агентлигида электорон ҳужжатлар айланмаси ҳажмининг ортиши, «Очиқ адлия» («Опен Жустиcе») дастурининг эълон қилиниши, «ишонч телефон»ларининг ишга туширилиши — буларнинг бари Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашни тубдан ва самарали ташкил қилишга киришгани ва бу мақсадида собитлигини билдиради.

    Шу кунларда вазирлик коррупцияга қарши курашиш мақсадида махсус дастур қабул қилди. Дастурда адлия органларида коррупцияга қарши курашишга доир қатор амалий чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.

    Коррупцияга қарши курашиш кенгаши тузилади. Адлия вазирлиги қошида тузиладиган ушбу кенгаш коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурнинг ижро этилишини назорат қилиб боради. Яъни вазирликнинг бу борадаги фаолияти вазирлик ходимларидан иборат турли йўналишларда фаолият олиб борувчи жамоатчилик асосида ишловчи гуруҳ томонидан мувофиқлаштириб борилади. Бу эса ўз навбатида объэктив назоратни таъминлайди.

    Мансабдорларнинг фаолияти баҳолаб борилади. Адлия органлари ва муассасаларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг қай даражада бажарилаётгани баҳолаб борилади, бунинг учун махсус баҳолаш тизими жорий этилади. Шунингдек, ходимларнинг фаолиятини жисмоний ва юридик шахслар онлайн тартибда баҳолаб бориши, ўзларининг коррупцияга қарши масалалар бўйича шикоят ва таклифларини юборишлари учун шароит яратилади.

    Аттестация жараёни — жамоатчилик назорати остида. Барча бўғиндаги адлия органлари ходимларининг аттестациядан ўтказилиши жамоатчилик вакиллари кузатуви остида амалга оширилади ҳамда видеотасмага тушурилади, шунингдек аттестация жараёни онлайн трансляцияси қилинади.

    Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берганлар мукофотланади. Адлия органлари ва муассасалари мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартиби жорий этилади.

    Видео ва аудио ёзувларга рухсат берилади. Аввал маълум қилинганидек, адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида (нотариат идоралари, давлат хизматлари марказлари, Intelлектуал мулк агентлигида) иш жараёнини фуқароларга видео ва аудиога ёзиб олиш ҳуқуқи берилади.

    Узун навбатлар тартибга олинади. Давлат нотариал идоралари ва Давлат хизматлари марказларида электрон навбат, шунингдек давлат нотариал идоралари ва давлат хизматлари марказларига мурожаат қилувчилар томонидан кўрсатилган хизмат сифатини баҳолаш тизимлари жорий этилади.

    Тошкент давлат юридик университети талабаларининг аттестацияси онлайн намойиш этилади. Тошкент давлат юридик университетидаги якуний давлат аттестацияси жараёни онлайн тарзда тўғридан-тўғри интернетда трансляция қилинади.

    Коррупцияга қарши курашда Халқаро ташкилотлар тажрибасидан фойдаланилади. Адлия органлари ва муассасалари фаолиятида коррупцияга қарши курашишда бир қатор коррупцияга қарши курашувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бунда ушбу ташкилотларнинг докладлари ва тавсиялари ўрганиб чиқилади ва уларга асосланиб таҳлилий материаллар тайёрланади. Ушбу таҳлиллар асосида коррупцияга қарши кураш стратегияси белгиланади.

    Ички тартиб-интизом қатъий назоратга олинади. Хусусан, адлия мансабдорларининг қўл остидаги ходимларига шахсий топшириқларини бажартириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилади.

    Бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кучайтирилади. Хусусан, адлия органлари ходимларининг хизмат сафарлари ва бошқа харажатлари фақат қатъий ҳужжатланган ҳолда молиялаштирилади. Харажатларни ошириб ёзиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришга йўл қўйилмайди. Товар-моддий бойликларини ва уларнинг сарфини ҳисобга олиш бўйича ягона электрон тизим ишлаб чиқилади.

    Ушбу дастурни амалга ошириш орқали адлия органлари ва муассасалари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқини юксалтириш, шунингдек, адлия органлари ва муассасаларининг фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш каби юксак натижалар кутилмоқда.

    06.04.2019, 23:56   Изоҳ (0)   18262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 7 апрель куни автомарафон ўтказилади. Айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

    06.04.2019, 23:35

    Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» сайилгоҳида ёшлар фестивали ўказилди (фото, видео)

    06.04.2019, 22:33

    Шавкат Мирзиёев Султон Саодатни Бухорий, Термизий мақбараларидек катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича кўрсатма берди

    06.04.2019, 22:13

    Қашқадарёдаги кўчки оқибатида ишдан чиққан темирйўл тўлиқ қайта тикланди

    06.04.2019, 21:54

    Шавкат Мирзиёев Термиз аэропортининг янги терминали билан танишди. Аэропортда янги учиш-қўниш йўлаги барпо этилади

    06.04.2019, 19:15

    «Ўзтрансгаз» раҳбари ўринбосари «Лукойл» олдидаги қарздорлик сабабли бўшатилди

    06.04.2019, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45

    Фильмларда фақат энг синчков томошабинлар илғайдиган яширин ишоралар

    Кино | 7 август, 14:30

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Дунё | 7 август, 14:15

    Дарвин Нуньес фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради

    Спорт | 7 август, 14:08

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.