Краснодар ўлкасидаги Ленинский туман суди ўндан ортиқ россиялик аёлларнинг ҳуснини жарроҳлик амалиёти орқали бузиб қўйган ва қочиб кетган украиналик сохта жарроҳни топиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилди.
У Исроилга учиб кетмоқчи бўлган пайтида аэропортда ушланган. Суд уни икки ойга ҳибсга олган.
Маълум бўлишича, баъзи аёллар жарроҳлик туфайли бурунларининг тепа қисмидан ва кўкракларининг бир қисмидан айрилган. Ҳаттоки бир бемор операция пайтида вафот этган.
Кейинчалик «жарроҳ»нинг барча дипломлари ва клиниканинг лицензияси сохта эканлиги аниқланди.
Аввалроқ, россиялик аёлларни бадбашара қилган украиналик сохта жарроҳ қочиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)