Бразилиянинг Гуарaрема шаҳрида 11 нафар банк талончиси полициячилар билан тўқнашувда отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Отишма 25 кишидан иборат ҳарбий полиция отряди икки банкка ҳужум қилган қуролли босқинчилар гуруҳини қўлга олишга уринганда юз берди.
Maxсус операция давомида бир киши қўлга олинди, қолган гумонланувчиларни қидириш давом этмоқда. Талончиларнинг аниқ сони маълум эмас.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш чоғида 7 та винтовка, 4 та тўппонча, зирҳли нимчалар ва портловчи моддалар топилди.
Изоҳ (0)