Ўзбекистон Хитой—Қозоғистон—Туркманистон—Эрон темир йўл коридорига қўшилди, дея хабар беради «Sputnik».
Кеча Олмаота шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темирйўл маъмуриятлари вакиллари умумий халқаро транспорт коридорида юк ташиш йўналишларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Томонлар ушбу йўналишдаги контейнер ташишдаги Ўзбекистон томонининг иштироки, шунингдек, ўрнатилган тарифлар бўйича келишувга эришган. Шартнома протоколда тасдиқланган.
Қозоғистон темир йўллари матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган йили Хитой—Қозоғистон—Туркманистон—Эрон йўлаги бўйлаб транспорт ҳажми бир минг йигирма баробарга тенг бўлган.
Қозоғистон темир йўллари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Канат Алмагамбетов таъкидлаганидек, контейнер юкининг оқими, айниқса, Ўзбекистонга ва «Болашак» станцияси орқали Эронга ортган. Ўзбекистон қўшилиши билан коридор анча қисқаради.
Изоҳ (0)