5 апрель куни Ливия бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда ёпиқ мажлиси чақирилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
БМТнинг Ливия миссияси бўйича миссия (UNSMIL) раҳбари Гассан Саламе вазият ҳақида ҳисобот беради.
Ушбу мажлис ташаббускори Бирлашган қироллик бўлган. UNSMIL раҳбари Гассан Саламе брифинг аъзоларини ҳозирги вазият билан таништиради.
Ливия миллий армияси қўмондони маршал Халифа Хафтар «террорчилардан озод қилиш» мақсадида ўз кучларига Триполига ҳужум бошлашни буюрган.
Хабарда айтилишича, ливиялик армия бўлинмаси Гарьян ва Сурман шаҳарларини назоратга олган.
Триполидаги миллий бирлик ҳукумати раҳбари Фаёз ас Сараж Ливия миллий армияси Триполидан жануб ва ғарбдаги шаҳарларни назоратга олгани ҳақидаги хабардан сўнг керак пайтда куч ишлатиш ҳақида буйруқ чиқарган.
Изоҳ (0)