Ўлкамизга баҳор, ёруғлик ва меҳр айёми Наврўзи олам кириб келиши билан ҳар бир инсон ўзгача бир қувонч ва янгиланиш истайди.
Бунинг учун одамлар бир-бирлари билан дийдорлашиш мақсадида турли хил байрамлар, тадбирлар уюштириб, сумалак қайнаётган гулхан атрофида ўйин-кулгулар ташкил этишади.
Кўпчилик инсонлар учун севимли бўлган баҳорий таом тайёрланаётган кун-у тунни ҳақиқий маънода сеҳрли деб аташ мумкин...
Ўстирилган буғдой ҳамда сувдан таркиб топган таом жуда оддий кўрингани билан унда кўп сир мавжуд.
Масалан, сумалак таги куйиб қолмаслиги учун уни нафақат капгир ёрдамида аралаштириб туриш, балки қозонга тошчалар солиш лозим.
Сумалакнинг янада тўйимли ҳамда озиқлантирувчи бўлиши учун буғдойдан ташқари унга пахта ёғи ва буғдой уни қўшилади.
Юз грамм ушбу баҳорий неъмат таркибида 140 килокалория мавжуд.
Яқинларнинг йиғилишларига сабабчи бўлган сумалак пишириш жараёнидаги ўйин-кулгулар ва рақслар барчага ажойиб кайфият улашиб, эсда қоларли таассуротлар қолдирди.
Юртдошларимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари жорий йилнинг 29—30 март кунлари байрамона безатилган Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan, Ltd.» МЧЖ томонидан ташкил этилган унутилмас мусиқий ва кўнгилочар дастурларда қатнашиш билан бирга, малакали ошпазлар томонидан тайёрланган халқимизнинг севимли таомидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлди.
Ушбу ажойиб баҳорий таомни пишириш жараёни бир ярим сутка давом этди. Сумалак тайёрлаш жараёнида «Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси»нинг 50 нафар етакчи ошпази хизмат қилди ва бунда 7 000 кг буғдой уни, 2 400 кг буғдой, 10 кг ёнғоқ, 300 литр ўсимлик ёғи, 3 000 литр сув каби маҳсулотлар диаметри 4,2 метрли, чуқурлиги 1 метрни ташкил этадиган 8 000 литр сиғимли махсус қозонда пиширилди.
Тайёр таом эса ҳаммаси бўлиб, рекорд даражада 8 135 килограммни ташкил этиб, халқимизни янада хурсанд қилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.