«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги ўзи таҳсил олган 5-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига 150 турдан ортиқ китоблар тўпламини совға қилди. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
— Муҳтарам Президентимиз томонидан бошлаб берилган ушбу хайрли ишга бутун мамлакатимиз бўйлаб барча раҳбарлар ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Бугун мактабимизни аъло баҳоларга тугатган собиқ ўқувчимиз, «Ўзбекэнерго» АЖ раиси Улуғбек Мустафоев мактаб кутубхонаси фонди учун китоблар совға қилди, — дейди мактаб директори Тўлқин Эгамназаров. —Тўғриси, бундай совғадан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Албатта, раҳбарларимизнинг бундай хайрли ишлари келажакда ўз мевасини бермасдан қолмайди.
Шунингдек, жамият раиси мактабга ташрифи давомида таълим муассасаси меҳнат жамоаси ва ўқувчилар билан китобнинг инсон шахси ва маънавияти шаклланишидаги аҳамияти хусусида учрашув ҳам ўтказди.
Шу билан бир қаторда,«Ўзбекэнерго» АЖ раиси ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун «Жиззах ҳудуддий электр тармоқлари корхонаси»АЖ мутасаддилари иштирокида «Маънавият соатлари» доирасида «Энерготежамкорлик – давр талаби» мавзусида маънавият дарси ўтиб берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)