Кескин соч тўкилиши гарчи ёш ўтиши билан боғланса-да, баъзан бу ҳолат нисбатан ёш одамларда ҳам учраб туради. Тадқиқотчилар фикрича, соч тўкилишининг кенг тарқалган тури андроген алопеция асосан наслдан наслга ўтувчи каллик ҳисобланади.
Эркакларда соч тўкилиши
Эркаклардаги каллик шаклий каллик деб ҳам аталади. Соч текис шаклда, бошнинг икки чаккасидан бошлаб тўкила боради. Вақт ўтиб бориши билан, сочлар кўриниши «М» ҳарфига ўхшаш шаклни ҳосил қилади.
Шунингдек, соч бошнинг тож қисмида (бошинг ўртасидаги тепа қисми) ҳам тўкила бошлаб, охир-оқибат қисман ёки тўлиқ калликка олиб келади. Эркакларда турли хил генетик ва атроф-муҳит омиллари андрогеник алопецияни келтириб чиқариши мумкин.
Эркакларда соч тўкилиши қуйидаги сабабларга кўра кузатилади;
— Эркакларда ушбу турдаги калликнинг энг асосий сабаби – бу юқорида таъкидланганидек насл суриши ҳисобланади;— Анемия яъни қон камайиши ёки қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши ва қон сифатининг ўзгариши;— Дори воситаларининг салбий таъсири (масалан, антибиотиклар) ва кимётерапияга ўхшаш медицина тадбирлари ўтказилганда организмнинг кучсизланиши;— Асаб ва эндокрин тизимларда кескин ўзгариш бўлиши (руҳий истироб чекиш, сиқилиш, толиқиш, гормонал баланснинг бузилиши, касалликлар);— Ҳароратнинг ўзгариши (сочларнинг совиб қолиши, фен ва сочни дазмоллагич билан қуритганда исиб кетиши);— Нотўғри овқатланиш ва диэта (моддалар етишмаслиги организмни кучсизлантиради);
ДаволашЭркакларда андроген соч тўкилишини даволашда мутахассислар қуйидаги даволовчи косметикани тавсия этадилар:
Minox 5 препарати эркаклар учун махсус ишлаб чиқарилган бўлиб, лосьон андрогенетик алопеция, ирсият сабабли соч тўкилиши, каллик ва сочларнинг сийраклашувининг турли даражаларида самарали таъсир этади.
Minox 10 лосьон-спрейи ҳам эркакларга мўлжалланган бўлиб, лосьон узоқ муддат давомида соч тўкилиши ҳолатларида самарали таъсир кўрсатади. Minox 10 лосьони Minox 5’дан кўра кучлироқ бўлиб, у Minox 5 таъсири яққол сезилмаган беморларга ҳам тавсия этилади.
Аёлларда соч тўкилиши
Аёллардаги соч тўкилиши эркаклардан бутунлай фарқ қилади. Уларда соч бутун бош бўйлаб сийраклашади. Қизиқарли жиҳати, аёлларда сочлар илдизи бутунлай йўқолиб кетмайди ва эркакларники сингари бошда кал нуқталар пайдо бўлмайди. Андрогеник алопеция аёлларда камдан кам ҳолатларда тўлиқ каллик ҳолатини келтириб чиқаради.
Эркаклардаги сабабларга қўшимча равишда аёлларда кучли соч тўкилиши қуйидаги сабабларга кўра ривожланади:
— Организмнинг қайта тикланиши билан боғлиқ гормонлар фаолиятининг пасайиши (ўсмирлик даври, ҳомиладорлик пайтида, туғриқдан кейин);— Авитаминоз тасирида мавсумий сочлар тўкилиши;— Турли хил соч турмаклари (дред турмаги фильмдаги Жек Читтакнинг турмагига ўхшаш), жингалак соч турмаги, кимёвий ёйма соч, қалин дум турмаги кабилар).
ДаволашАёлларда соч тўкилиши сабабларини бартараф этишда «MinoX 2» воситасидан фойдаланиш тавсия этилади. У аёлларда соч тўкилишини даволаш учун ишлаб чиқилган лосьон-спрей. Юмшоқ таъсир этувчи лосьон-спрей, аёлларда соч тўкилишига қарши кураш учун мўлжалланган.
Аёл ва эркаклардаги тўкилган сочлар ўрнини қоплаш учун тезкор ечим.«MinoX Ҳаир Magic»– сочларни вақтинчалик ниқоблаш учун пудра. Пахта микратолаларининг асосидаги янги табиий восита бор-йўғи 30 сония ичида қалин ва қуюқ сочлар турмагини яратишга имкон беради. Агар ранги тўғри танланган бўлса, «MinoX Ҳаир Magic», ҳатто жуда яқин масофадан ҳам амалда кўринмайди. Толалар сочлар билан шунчалик узвий бирлашиб кетадики, ҳатто мутахассис ҳам уларни инсоннинг ўз сочларидан ажратиши қийин бўлиб қолади.
«MinoX Ҳаир Magic» дан фойдаланишнинг афзалликлари:• Табиий сочлар каби кўринишининг визуал таъсири;• 30 сония ичида табиий соч қалинлиги;• Соч ўсишини кучайтириш учун ҳар қандай воситалар билан бирга қўллаш мумкин;• Қўллашнинг хавфсизлиги;• Табиий таркиби;• Фильтр-дозаторли катта ўрам (22 гр., 45 та пуркашга етади +/- 20%).
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Facebook, Одноклассники, Instagram, Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида.