Қашқадарё-Сурхондарё бахшичилик мактабининг йирик намоёндаси Шерназар бахши дўмбирасидан унинг невараси – Ўзбекистон халқ бахшиси Хўшвақт Мардонақулов фойдаланиб келмоқда. Бу ҳақда фестиваль матбуоти хизмати вакили «Дарё»га хабар берди.
Хабарда айтилишича, «Шерна Жюрик», «Хизр назар солган бахши», дея эътироф этилган Шерназар бахши Ўзбекистон бахшичилик санъатига катта ҳисса қўшган. Унинг бугунги кунга қадар 46 та Гўрўғли туркумига мансуб ва ўнга яқин муаллифлик достонлари бор. Унинг дўмбираси 100 йилдан бери ишлатилиб келинмоқда.
«Шу вақтга қадар Шерназар бахши қабри қаерда экани билан раҳбарларимиз қизиқмаган, ҳатто билмаган ҳам. Бахшичилик санъати ривожига эътибор ортгани туфайли Шерназар бахши мангу қўним топган маскан обод қилинди», – дейди Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, фестиваль ишчи гуруҳ раҳбари Рўзимурод Чориев.
Ўзбекистон халқ бахшилари Шоберди бахши Болтаев, Шодмон бахши, Абдуназар Поёнов, Хўшбоқ бобо Мардонақулов ва бошқа бир қатор бахшилар Шерназар бахшининг бой маданий меросини кенг тарғиб этиб, бойитиб, куйлаб келмоқда.
Изоҳ (0)