Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали Ўзбекистонда автобусларда тақиқланган хатти-ҳаракатларни келтириб ўтди.
— йўловчиларнинг маст ҳолда автобусга чиқиши;
— алкоголь ва тамаки маҳсулотларини автобус ичида истеъмол қилиш;
— ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
— ойнадан ташқарига осилиш;
— тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
— ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
— салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш;
— тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш.
Изоҳ (0)