Германияда Падерборн шаҳри яқинида 35 кишини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Уларнинг кўпчилиги мактаб ўқувчилари, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Воқеа 2 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 да содир бўлган. Хабарда айтилишича, автобус 10 ёшдан 60 ёшгача бўлган 35 нафар йўловчини олиб кетаётган эди. У йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган.
Натижада 30 киши турли хил тан жароҳати олган. 2 нафар оғир яраланган йўловчи вертолёт ёрдамида касалхонага олиб кетилган.
Ҳайдовчига зарар етмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари таҳлил учун ундан қон олган. Қон таркибида гиёҳванд модда бор ёки йўқлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)