Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган, «Ўрикзор» даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли бўлган кўчмас мулк объекти савдога қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур уй-жой мажмуасининг бошланғич нархи 35 536 900 759 сўм этиб белгиланган.
Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3-а уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 4,3000 гектар, иншоот майдони 20628 квадрат метр.
Аукцион ўтказилиш санаси 2019 йил 29 апрель.
Эслатиб ўтамиз, онлайн-аукцион имкониятлари янада кенгайган. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида қуйидаги савдолар амалга оширилади:
- давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича аукционлар;
- 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича аукционлар.
Изоҳ (0)