Апрель ойида Корея Республикаси бўлинган оила аъзоларининг видеоконференция шаклида учрашувларини ўтказиш марказларини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича ишларни бошлайди, дея хабар беради «ТАСС».
«13 марказда тиклаш ишлари 3 апрель куни бошланади ва ой охиригача якунланади», — дейилади баёнотда. Вазирликнинг қайд этишича, КХДРда жойлашган бундай марказларни таъмирлаш ва модернизация қилиш масалалари Пхеньян вакиллари билан муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда. Агентлик бундай имконият БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкциялардан КХДРга видеоконференция таъминотини чиқарганидан сўнг пайдо бўлганини таъкидлади.
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин, 2018 йил сентябрь ойида Пхеньян саммитида Корея уруши (1950-1953) оқибатида ажратилган оила аъзолар иштирокида видеоконференцияларни ташкил этиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олган.
Ажратилган оилаларнинг муаммолари муносабатлардаги энг долзарб гуманитар масалалардан биридир, чунки бундай фуқароларнинг ўртача ёши 80 ёшдан юқори ва йил сайин камайиб бормоқда. Охирги марта бундай учрашув ўтган йилнинг август ойида Кимгансан тоғида Шимоли Корея курортида бўлиб ўтган, бундан аввал эса уч йил давомида ўтказилмаган эди.
Изоҳ (0)