Франция жанубидаги Лерм шаҳрида жойлашган «Ла Шенре» қариялар уйида беш киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар беради «ТАСС».
Инсонлар ўлимига асосий сабаб озиқ-овқатдан заҳарланиш деб тахмин қилинмоқда, аммо ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
22 нафар жабрланганларнинг 15 нафари шифохонада бўлиб, уларнинг аҳволи ўрта даражада. Кексаларнинг аҳволи кечки овқатдан сўнг кескин ёмонлашган. Ҳодиса жойига дарҳол шифокорлар чақиртирилган.
Бу қариялар уйи жуда бой одамлар учун мўлжалланган бўлиб, унда барча озиқ-овқатлар жойида пиширилади. Муассаса 90 кишига мўлжалланган.
Ҳодиса маҳаллий прокуратура томонидан текширилмоқда. Қариялар уйининг ошхонаси муҳрланган. Мутахассислар у ерда тайёрланадиган таомларни таҳлил қилишни бошлаган.
2006 йилда очилган «Ла Шенре» қариялар уйида 87 та хона мавжуд бўлиб. Унда Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморлар учун бўлим мавжуд.
Изоҳ (0)