31 март, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 29-тури доирасида 4 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйинларидан бирида «Рома» клуби Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ неаполликлар етакчиси Аркадиуш Милик римликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 45-дақиқага келиб Диего Перотти пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди (1:1).
50-дақиқада эса Дрис Мертенс «Наполи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бундан ташқари Симоне Верди (55), Амин Юнес (81) ҳам ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди (4:1).
Шу тариқа «Рома» Клаудио Раньери қўл остида кетма-кет иккинчи бор мағлубиятга учради ва очко йўқотди.
А Серия
29-тур баҳслари
«Парма»—«Аталанта» 1:3
Голлар: 1:0 — 8 Жервинё, 1:1 — 24 Пашалик, 1:2 — 75 Бангуэра, 1:3 — 90 Бангуэра«Фрозиноне»—СПАЛ 0:1
Гол: 0:1 — 13 Викари«Фиорентина»—«Торино» 1:1
Голлар: 1:0 — 7 Симеоне, 1:1 — 34 Баселли«Рома»—«Наполи» 1:4
Голлар: 0:1 — 2 Милик, 1:1 — 45 Перотти, 1:2 — 50 Мертенс, 1:3 — 55 Верди, 1:4 — 81 ЮнесЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)