Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг ўша даврда махфий ҳисобланган объектлар ташландиқ ҳолга келган, деб ёзади АиФ.

Фото: Bigpicture.ru

Фото: Bigpicture.ru

СССР ҳукумати коммунистик тизимнинг кучли бўлишини таъминлаши зарур бўлган барча лойиҳаларни молиялаштириш ва зарур бўлса уларни ҳимоя қилиш учун керак бўлган харажатлардан пул аямаган. Бироқ 1990 йилларнинг бошларида йирик давлат парчаланиб кетган ва айрим ҳарбий ва илмий объектлар совет иттифоқи парчаланиши натижасида пайдо бўлган янги давлатларга қарамоғига ўтган. Бошқалари эса шунчаки ташландиқ ҳолга келган.

Шундай объектлардан бири «Бархан» биокимёвий полигонидир. Ушбу полигон 1942 йилдан 1992 йилга қадар Орол денгизи ўртасидаги Возрождение оролида жойлашган. Унинг шартли номи «Бархан» деб аталади.

Ярим аср давомида у ерда кучук, маймун, эчки, от каби ҳайвонларда бактериологик қурол синови ўтказилган. Препаратлар намуналари СССРнинг барча ҳарбий биокимёвий лабораторияларидан келтирилган.

Ушбу объект кучли ҳимоя қилинган. Оролга бегоналарнинг кириши қатъий тақиқланган. Сирлилик шу даражада бўлганки, полигонга хизмат қилишда иштирок этган аксарият ходимлар ҳатто қаерда ишлаётганини билмаган.

Оролда бир қатор биомуҳандислик институтлари — корпуслар, лабораториялар, вивариялар, ускуналар омборхоналари бўлган. Шаҳарчада ҳарбий олимлар учун қулай шароитлар яратилган.

Бироқ 90 йилларда барчаси ўзгарган. 1992 йилда президент Борис Елцин полигонни ёпиш ҳақида буйруқ берган. Ҳарбий контингент Кировга кўчирилган, биолабораториялар эса демонтаж қилинган.

Олимлар Возрождения оролида қандай тадқиқотлар билан шуғулланганлигини ҳозир ҳеч ким айтмайди. Оролда муайян қимматга эга бўлган барча ускуналар олиб кетилган, у ерда фақат ташландиқ бинолар қолган холос.

1995 йилда полигонга Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумати таклифига кўра АҚШлик ҳарбий бактериологлар келган. Улар қабристонлардан бир неча намуналар олиб, куйдирги (Сибирская язва) споралари бутунлай нобуд бўлмагани ва муайян хавф туғдиришини аниқлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди