Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Вобкент туманидаги «Ekvatorial Chodak group» корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Узоқ йиллар фойдаланилмай турган бино Миллий банкнинг 3 миллион доллар имтиёзли кредити ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг 2 миллион доллар миқдоридаги маблағи эвазига қайта тикланди. Япония, Италия, Туркия ва Хитойдан беш юздан зиёд замонавий тикув машинаси ҳамда дастгоҳлар ўрнатилиб, йилига 1,5 миллион донагача жинси шим ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги кунда корхонада 500 нафарга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда.

Давлат раҳбари технологик жараёнлар билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди. Корхона ишчилари билан мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Яқинда бу ерда пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ишга туширилди. Италиянинг замонавий ускуналари ўрнатилиб, йилига 600 минг донагача маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Лойиҳа қувватлари тўла ўзлаштирилгач, ишчи-мутахассислар сони қарийб минг кишига етади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар