29 март, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур баҳсларига старт берилади.
Дастлабки турда ўз майдонида «Бухоро» билан дуранг ўйнаган (0:0) Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда «Қизилқум» билан баҳсга киришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.
Шу куни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги «Бухоро» клуби эса Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат 20:15 да бошланиши белгиланган.
Суперлига
2-тур баҳслари
29 март, жума
«Қизилқум»—ОКМК 18:15
«Металлург»—«Бухоро» 20:15
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)