Мудофаа вазирлигида «Энг яхши кутубхона» ва «Энг яхши кутубхоначи» танловлари ўтказилади
Мудофаа вазирининг буйруғига кўра, вазирлик тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар кутубхоналари ўртасида «Йилнинг энг яхши кутубхонаси» ҳамда «Йилнинг энг яхши кутубхоначиси» кўрик-танловлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу танлов ҳарбий хизматчилар, қуролли кучлар ишчи хизматчилари ва уларнинг оила-аъзолари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган.
Танлов Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар кутубхоналари ўртасида ҳар йили қуйидаги босқичда ташкил этилади:
- биринчи босқич — ҳарбий округлар ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассалар кутубхоналари ўртасида йилнинг июль ойида ўтказилади;
- иккинчи (финал) босқичи — биринчи босқич ғолиблари ўртасида йилнинг август ойида ўтказилади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар