АҚШ президенти Дональд Трамп 27 март куни Google бош директори Сундар Пичай билан учрашди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Google президенти Сундар Пичай билан учрашдим, у Хитой армиясига эмас, балки АҚШ ҳарбийларига содиқлигини маълум қилди», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
У шунингдек, учрашувда компания мамлакат учун қилиши мумкин бўлган турли масалалар муҳокама қилинди.
«Учрашув жуда яхши якунланди», — дейди АҚШ Президенти.
Пичай шунингдек АҚШ Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Жозеф Данфорд билан учрашиб, Google’нинг Хитойдаги операциялари ҳамда Пентагонга ишлашни истамаслиги ҳақида суҳбатлашишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Google’ни Хитой ҳарбийларига ёрдам бераётганликда айблаган.
«Google АҚШга эмас, Хитойга ва унинг қўшинларига ёрдам беради!» — деб ёзган у Twitter’га 17 март куни.
Изоҳ (0)