Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Техас штатининг Ирвинг шаҳридаги North O’Connor Road ветеринария марказида иккита питбультерер итлари ўз эгасига ташланиб, уни ғажиб ўлдирди, деб ёзади Forum Daily.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Полицияга кўра, 33 ёшли Жохана Вильяфане икки ит ташланишидан жиддий жароҳатланиб, кейинроқ касалхонада вафот этган.

Қутқарувчилар Вильянфанега ёрдам бермоқчи бўлган пайтда ҳам итлар ўзини агрессив тутган. Итларнинг тажовузи давом этганлиги сабабли полиция офицери хизмат тўппончаси билан уларни отиб ўлдирган.

Жабрланган аёл касалхонага етказилган, бироқ ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олганлиги учун касалхонада вафот этган.

Маълум бўлишича, итлар аввал ҳам эгасини тишлаган. Шу сабабли улар карантинга юборилиб, ветеринар клиникада сақланган. Аёл уларни овқатлантириш учун клиникага келган, итлар эса унга ташланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)