Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яқин орада Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Нашр экспертларига кўра, Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралари муваффақиятли якунланмагани Москва билан мулоқот бошлашга туртки бериши мумкин.
КХДР етакчисининг Россияга келиши Москва ва Пхеньян ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг мантиқий давоми бўлиши кутилмоқда. Ташрифнинг эҳтимолий муддатларидан бири сифатида жорий йил май ойи охири айтилмоқда.
Маълумот учун, Москвага ташриф буюриш бўйича расмий таклиф Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган йили Пхеньянга борганида Ким Чен Инга етказилганди.
Изоҳ (0)