Нью-Йорк нафақат осмонўпар бинолари, балки изоҳлаб бўлмайдиган табиат ҳодисалари билан ҳам машҳур. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
1. Манхэттенхенж
Манхэттенхенж — Манхэттенда 28 майдан 12 июнгача, йилда бир марта содир бўладиган ҳодисанинг номи. Манхэттеннинг кесишган кўчаларидан осмонўпар бинолар орасида чиқаётган ёки ботаётган қуёшни кузатиш мумкин бўлади. Ушбу кўчалар 29 градуслик меридианга қараб ҳаракатланадиган авенюни кесиб ўтади. Бу йил биринчи Манхэттенхенж 29 ва 30 май кунлари бўлиб ўтади.
2. Жорж кўлининг сири
Сирли табиий ҳодисага эга бўлган бу кўл Адирондак тоғ тизмасининг шарқий қисмида Буюк Водийда жойлашган. Сайёҳлар учун мўлжалланган майдондан сал наридаги платформанинг ўртасида турсангиз, овозингизнинг акс-садоси эшитилади. Бунинг физика нуқтаи назардан изоҳи йўқ.
3. Сенек кўли замбараги
Нью-Йоркдаги бу кўлда тушунтириб бўлмас бир шовқин эшитилади. Бундай ҳодиса нафақат Нью-Йоркда, балки Канаданинг шимолида ва Жанубий Каролинанинг Миртл-Бич соҳилида ҳам эшитилади. Бу шовқин худди замбаракдан ўқ отилаётганини эслатади. Олимларнинг тахминича, бу ер ости қатламининг емирилишининг натижасидир.
4. Тортишиш тепалиги
Оптик иллюзия, релефнинг ўзига хос хусусиятларига қараб, кичик қиялик кўтарилишга ўхшайди. Бу ҳодиса «гипнотик тепалик», «магнит тепалик», «тортишиш йўли» деб номланади. Бундай жойларда объектларнинг ўзлари тортиш кучига қарши кўтарила бошлаганлари кўринади. Велоспортда бу йўллар «ёлғон текислик» деб номланади.
5. Марказий вокзалнинг шивирловчи галереяси
Grand Central Ouster Bar’нинг яқинида тўртта арка бор. Улар биргаликда шивирлайдиган галереяни ташкил қилади. Галереянинг масофаси 15 метр. Агар бирор одам бир бурчакда турса, у қарама-қаши бурчакдаги одамнинг шивирлашини эшитади.
6. Шарқий қирғоқдаги номаълум учар жисм пойтахти
1960 йилларда Пайн-Буш шаҳарчаси аҳли ноодатий ҳодисалар ҳақида кўп ёзган. Уларнинг айтишича, ўзга сайёраликлар шаҳарчага кўп марта келган. У ерда хатто Cup & Saucer тамаддихонаси ҳам қурилган!
7. Шимолий Салемнинг мувозанат қоятоши
Ушбу 60 тонналик мувозанат қоятоши қандай пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Лекин қандайдир мўъжиза сабаб у тушиб кетмайди. Баъзилар қоятош муз даврида пайдо бўлган деса, яна баъзилар келтларнинг маросим тоши бўлган дейди.
8. Канализациядаги тимсоҳлар
АҚШда йирик шаҳарларда айниқса, Нью-Йоркда эски канализация тизимларида яшовчи каттакон тимсоҳлар ёки аллигаторлар ҳақида афсона мавжуд.
Изоҳ (0)