Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинадаги аксарият полициячилар Калашников автоматлари ва Макаров тўппончаларидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Фото: Калашников концерни

Фото: Калашников концерни

Унга кўра, полиция мавжуд қурол-аслаҳаларни Европада ишлаб чиқарилган қуроллар билан алмаштирмоқчи.

«Бизнинг мақсадимиз — 90 фоиз анъанавий Калашников автоматлари, Макаров ҳамда ТТ (Токарев) ҳарбий тўппончаларидан воз кечишга эришиш», — дейди Украина Миллий полицияси бошлиғи Сергей Князев.

Қайд этилишича, полиция ходимлари Калашников автоматини ҳарбий қурол деб билгани учун ундан фойдаланишни истамайди.

Князевнинг сўзларига кўра, Украина полицияси немис МП-5 (Heckler & Koch) ўқотар қуролларини сотиб олмоқчи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Ажойиб сюжет ва юқори рейтингга эга бўлса ҳам томошабинлар эътиборидан четда қолган 2022 йилда чиққан ажойиб мултфильмлар
Маҳаллий
Кечиккан совға: Жиззах вилояти ҳокимлиги 28 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига атаб 465 млн сўмлик тендер ўтказди
Маҳаллий
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди