2019 йилнинг 24 март куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшовчи фуқаро Ғ.Ш. бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ғ.Ш. уйида «Камаз» русумли юк автомашинанинг ёқилғи бакини пайвандлаётган вақтида эҳтиётсизликка йўл қўйган, бунинг оқибатида ёқилғи баки ёрилиб кетган. Ғ.Ш. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.