Кристиан Пануччи Албания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда Албания футбол федерацияси хабар берди.
Ташкилот Евро—2020 саралашининг 1-туридан ўрин олган Туркияга қарши мағлубиятдан сўнг (0:2) 45 ёшли италиялик билан ҳамкорликни тўхтатди.
25 март куни бўлиб ўтадиган Андорра термасига қарши ўйинга жамоани Эврин Булку ва Сулаймон Мема ҳамда мураббийлар штабининг бошқа аъзолари тайёрлайди.
Пануччи Албания термасини 2017 йилнинг июль ойидан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида терма жамоа Россияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати—2018 мусобақасига чиқа олмади.
Миллатлар Лигасида эса Албания «C» дизионида гуруҳда сўнгги ўринни банд қилди. Мазкур мусобақада жамоа 3 та ўйинда мағлубиятга учради ва 1 марта ғалаба қозонди.
Аввалроқ Пануччи 2012/2014 йилларда Россия терма жамоасида Фабио Капелло ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)