23 март, шанба куни Евро—2020 саралаш босқичи 1-турида Испания терма жамоаси Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Испанияликлар учрашувнинг 71-дақиқасида жамоа сардори Серхио Рамоснинг пенальтидан киритган голи эвазига ғалабани илиб кетди.
32 ёшли Рамос терма жамоа сафида кетма-кет 5 та ўйиндан буён гол урмоқда, деб хабар берди Педро Мартин ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
«Реал» аъзоси 2 та голни 11 мертлик жарима зарбасидан урган бўлса, яна 3 тасини боши билан киритган.
Маълумот учун, Рамос Испания терма жамоаси сафида 162 та ўйин ўтказиб, умумий ҳисобда 18 та гол уришнинг уддасидан чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)