Красноярск яқинидаги турар жой биносида юз берган ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро ва икки нафар бола нобуд бўлган, дея хабар беради «Газета.ru».
Маълум бўлишича, бир нафар бола тирик қолган.
«... уч фарзандли оила яшаган уйда ўн яшар бола печни бензин билан ёққани оқибатида ёнғин юз берган. Ота-она ўша пайтда ухлаб ётган, улар билан бирган бўлган бир ва тўққиз ёшли икки нафар бола ёнғинда ҳалок бўлган», — дейилади ҳисоботда.
Терговчилар томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисмида (бепарволик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) кўзда тутилган жиноят иши очилган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати берган маълумотларга кўра, оила яқинда Таскинога кўчиб ўтган ва номақбул саналган.
Изоҳ (0)