«Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо мавсум сўнгида клубни тарк этиши мумкин, деб хабар беради Marca.
Каталония клуби бразилияликни энг омадсиз трансферлардан деб ҳисобламоқда ва ўйинчини камида 100 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
2018 йилнинг январь ойида Коутиньо «Барселона»га «Ливерпуль»дан 160 миллион евро ҳамда қўшимча бонуслар эвазига келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 26 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)