«Москва гўзали — 2018» танлови ғолиби Алеся Семеренко унвонсиз ва тожсиз қолди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Шоу дирекияси бунга қизнинг шартномага амал қилмаганлигини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Унинг ўрнини «Биринчи Вице-Москва гўзали» Ксения Паленова эгаллайди.
Бундай ҳол танловнинг 23 йиллик тарихида илк бор рўй берган.
«Танлов ғолиби йил давомида жуда кўп тадбирларда, айниқса хайрия тадбирларида қатнашиши керак. Алеся Семеренко эса танловдан кейин уч ой ўтгач, бирорта тадбирга келмади. Қўнғироқ қилсак, жавоб бермайди. Жавоб берганда ҳам доим касал эканини, ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтади. Лекин Instagram’да жуда фаол, расмларини тез-тез кўриб турамиз», — дейди «Москва гўзали» танлови директори Татьяна Андреева-Фалк.
https://www.instagram.com/p/Br0RwaVHNhd/?utm_source=ig_embed
Андреева-Фалкнинг сўзларига кўра, Семеренко танловга тайёргарлик жараёнида ҳам деярли қатнашмаган. «Хореограф ҳайратда қолган».
«Биз унинг финалгача чиқиш масаласини узоқ ўйладик, баъзан танловдан четлатиш фикри ҳам келган. Лекин қиз жуда гўзал. Шунинг учун четлатилмаган. Ҳакамлар ҳайъати ҳам уни танлаган. У ҳақиқатан ҳам чиройли, лекин чиройга қўшимча яна нимадир ҳам бўлиши муҳим. Чиройдан бошқа барча нарсага тупуриб қўйиш эса ёқимсиз ҳол», — дейди танлов директори.
https://www.instagram.com/p/BsDanVzHcxF/?utm_source=ig_embed
Унинг айтишича, Семеренкодан «тожни зўрға олишган».
«Тож синган. Уни таъмирлаш керак. У қимматбаҳо эди: тилла суви югуртирилган кумушдан қилинган. Ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган», — дейди Андреева-Фалк.
Қиз бўлиб ўтган воқеа юзасидан Instagram’да ғазабга тўла пост қолдирган. Унинг айтишича, тожни у синдирмаган: «шахсан ўз қўли билан» офисга олиб борган, улар эса тожни хурсанд бўлиб қабул қилган.
«Бирорта тадбирда қатнашмабман? Ўтказилмаган тадбирдами?! Умуман қандай тадбир ҳақида гап кетяпти? Бизда ҳатто тадбирга тайёргарлик ҳам бўлмади-ку, гарчи жуда кўп нарса ваъда қилинган бўлса ҳам. Мени ҳеч ким ҳеч қаерга чақирмади. Телефоним эса фақатгина бир ҳафта таъмирда бўлган пайт алоқада бўлмадим, холос. Instagram’да 24 соат алоқада бўлсам ҳам, у ердан менга ҳеч ким ёзмади. Уларда менинг контакт маълумотларим бор эди!»Қиз уни тож ва унвондан маҳрум қилишлари учун бошқа сабаб борлигини ишонч билан айтган, аммо айнан қайси сабаб эканини эълон қилмаган.
«Фақат бир нарсани айтишим мумкин. Кимгадир мен тож кийишим ёқмаган. Агар уларга шу қулай бўлса, майли, тожни Паленовага бераверишсин. У тожни синдирмасдан асрай олса керак. Қандай қилиб бунчаликка бориш мумкин?! Буни ўйлаб топган одамга уят! Хайп учун эса раҳмат. Реклама ва съёмкаларга таклиф кўпайди», — дейди Семеренко ўз постида.⠀⠀⠀⠀
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Алеся Семеренко танловда ғолиб бўлгач, гўзаллик ва ақл ёнма-ён бўлмаган хислат деган фикрга қарши курашишга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)