21 март, пайшанба куни Хитойнинг Наннинг шаҳрида «China Cup-2019» халқаро мусобақаси старт олди.
Шу куни бўлиб ўтган дастлабки ярим финал баҳсида мусобақа мезбони Хитой терма жамоаси Тайландга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувдаги ягона голга таиландлик Chanaтип Сонгкрасин (33-дақиқа) муаллифлик қилди. Шу тариқа Фабио Каннаваро шогирдлари Таиланд терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
22 март, жума куни мусобақанинг иккинчи ярим финалида Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:35 да Наннинг шаҳридаги «Guanxi Sports Centre» стадионида бошланади.
Беллашув ўйиндан сўнг ёзиб олинган ҳолда Sport-TV телеканали томонидан намойиш этилади.
China Cup—2019
1/2 финал баҳслари
21 март, пайшанба
Хитой—Таиланд 0:1
Гол: 0:1 — 33 Сонгкрасин22 март, жума
Уругвай—Ўзбекистон 16:35
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)