Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакат ёшларининг истеъдодини юзага чиқариш ва жисмоний чиниқтириш учун барча зарур шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда ХТВ хабар берди.
Давлат раҳбарининг яна бир ташаббуси ёшлар ўртасида китобхонликни ва спортни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Мазкур вазифаларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Фарғона вилоятига ташриф буюрган. Ташриф давомида Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги бир неча умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти билан танишган.
Жумладан, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ўқув масканларидаги таълим-тарбия жараёнининг бориши, таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратган.
Шу билан бирга, у маҳаллий ёшлар билан учрашиб, суҳбатлашган. Учрашув доирасида ўқувчиларга спорт анжомлари тақдим этилган.
Алишер Умаров Ёзёвон туманидаги 35-сонли мактаб фаолиятини ҳам ўрганган.
Бир пайтлари 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиали бўлган мазкур мактаб Шавкат Мирзиёевнинг филиалларни тўлақонли мактабларга айлантириш бўйича қўйган вазифаси доирасида юридик мақомга эга бўлган.
35-сонли умумий ўрта таълим мактаби кичик бўлса ҳам янги бинога эга бўлган. Яқин вақт ичида мактабнинг қўшимча биноларини қуриш режалаштирилган.
Янги мактабда янги кутубхона ишга туширилган. Ташриф доирасида мактабга китоблар ва спорт анжомлари топширилган. Ўқувчилар учун турли маданий тўгараклар ва ёшлар театри ташкил этилган.
Изоҳ (0)