Москванинг ВДНХ (Вbставки достижений народного хозяйства) боғида «Наврўз-2019» фестивали доирасида уч тонна гуручдан ош тайёрланади, дея хабар беради «Sputnik».
Қайд этилишича, ташкилотчилар томонидан ўтган йилларда барчага ош етмаганлиги инобатга олинган. Илк фестивалда бир тоннага яқин гуручдан ош дамланган бўлса, ўтган йили бир ярим тоннадан тайёрланган.
Бу сафар ташкилотчилар уч тонна гуручни 30 та қозонда дамлашга қарор қилган. Бундан ташқари ош бошқа миллий ошхона майдонларида ҳам тайёрланади.
Ташкилий қўмита ишчи гуруҳининг маълумотларига кўра, илк фестивалга беш минг киши ташриф буюрган, ўтган йили уларнинг сони 40 минг нафарга етган. Бу йил эса ушбу рақам янада ошиши кутилмоқда.
Фестиваль 24 март, якшанба куни ВДНХнинг 75-павильонида бўлиб ўтади. Меҳмонларни миллий кураш турлари бўйича мусобақалар, ҳамда Россия эстрада юлдузлари иштирокидаги гала-концерт кутмоқда.
Москвада Наврўз байрами ўн йилдан ортиқ нишонланади. Унинг асосий мақсади миллатлараро муносабатлар ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдан иборат.
Изоҳ (0)