Полиция Утрехтдаги отишма билан боғлиқ учинчи гумондорни қўлга олди, дея хабар беради «Корреспондент».
Голландия полицияси Утрехтда трамвайдаги отишмада учинчи гумондорни қўлга олди. Ҳозирча унинг ҳодисага алоқадорлиги номаълумлигича қолмоқда.
Аввалроқ, отишмада гумон қилинган 37 ёшли Гекман Таниснинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Икки ҳафта олдин у велосипед ўғирлаш, дўконда ўғирлик ва зўрлаш ҳолатлари учун суд олдида жавоб бериши керак эди.
Бундан ташқари, Танис 2012 йилдан буён камида тўққизта жиноят иши бўйича гумон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ҳукумати Утрехт провинциясидаги террористик хавф даражасини энг юқори деб баҳолаган.
Изоҳ (0)