«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияда соч кўчиришга ихтисослашган клиника очди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Клиникани Insparya компанияси бошқаради, португалиялик футболчи эса тиббий муассасанинг 50 фоиз акциясига эга.
«Соч тўкилиши нафақат Европада, балки бутун дунёда жиддий муаммо ҳисобланади. Биз одамларнинг ўзига ўзи юқори баҳо бера олишларига ёрдам беришимиз мумкин. Бунинг учун улар бизга мурожаат қилишга уялмасликлари лозим.Insparya компанияси Португалияда 10 та клиникага эга. Уларда, тахминан, 35 мингта соч кўчириш ўтқазиш операцияси амалга оширилади. Ушбу хизмат Insparya’да 4 дан 7 минг еврогача бўлган нархни ташкил этади.Ҳар бир инсон ўз ташқи кўринишига эътибор беришни хоҳлайди ва мен шундайлар тоифасига мисол бўла оламан. Шунинг учун Паоло (Рамос — Insparya раҳбари) менга ушбу лойиҳа ҳақида гапирганда, бу ажойиб нарсалигини дарҳол тушуниб етдим.
Мазкур лойиҳа муваффақиятга эришиши аниқ, биз испанияликларга ва Испания иқтисодиётига ёрдам беришни истаймиз», — дейди Роналду клиниканинг очилиш маросимида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)