АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден 2020 йилги президент сайловларида Демократик партия номидан номзодини қўйишни режалаштираётганини эълон қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
19 март куни жаноб Байден тарафдорларига президентликка номзод бўлиш нияти, шунингдек, улардан асосий ҳомийларнинг ёрдами ҳақида сўраш ҳақида мурожаат қилган. У бир неча миллион доллар йиғишдан умид қилмоқда.
Байден бошқа рақобатчилари онлайн йиғимлар орқали зарур миқдордаги маблағни йиғиб бўлганидан хавотирда.
АҚШ Федерал сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатдаги энг юқори лавозим расмий рўйхатига олинган номзодларнинг сони деярли 500га етган.
Рўйхатда 143 нафар Демократлар, 64 нафар Республикачилар, 18 либертарианлар ва Яшиллар партиясидан 10 нафар номзодлар бор. Қолганлари мустақил партиялар ёки бошқа партиялар тарафдорлари.
Изоҳ (0)